Get Mystery Box with random crypto!

Яхши раҳбар бўлай десангиз ... 1. Ишни ҳамсуҳбатингизни мақт | ABM design team

Яхши раҳбар бўлай десангиз ...

1. Ишни ҳамсуҳбатингизни мақташдан ва унинг яхши жиҳатларини самимий эътироф этишдан бошланг.

2. Ўзгаларнинг хатосини тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита кўрсатинг.

3. Даставвал ўз камчилик, нуқсонларингиз ҳақида гапиринг, сўнгра ҳамсуҳбатингизни танқид қилишга киришинг.

4. Ҳамсуҳбатингизга буйруқлар бериш ўрнига унга саволлар беринг.

5. Одамларга ўз обрў-эътиборларини сақлаб қолишга имкон беринг.

6. Одамларнинг жуда кичик бўлса ҳам муваффақиятини эътироф этинг, маъқулланг, ҳамда ҳар бир ютуғини қайд этинг. «Баҳолашда самимий ва мақтовда бағри кенг бўлинг».

7. Одамларга яхши обрў-эътиборга сазовор бўлишлари учун имкон яратинг, токи улар буни оқлашга ҳаракат қилишсин.

8. Рағбатлантиришга урининг.Шундай тгсаввур уйғотингки, хатога йўл қўйган киши хатосини енгил тарзда тўғрилайдиган, тузалган деб ҳис этсин; одамларни енгил деб ишга уринишга унданг.
_____________________________________________
Telegram | Instagram | TelegramBot
ABM Design Team