Get Mystery Box with random crypto!

#бунёдкорлик #жараён Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдул | Оҳангарон тумани ҳокими

#бунёдкорлик
#жараён

Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев туманда барпо этилаётган ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Хусусан, туман раҳбари “Алишер” МФЙда “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилаётган мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти биносида бўлди. Қурувчилар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Абдурасул Абдуллаев “Увак” МФЙда қурилаётган МТТ биноси, “Илғор” МФЙдаги янги МТТ ва ҚВП бинолари, “Чувилдоқ” МФЙдаги, мактаб, МТТ ва ҚВП биноларидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Қурилиш ишлари суст кетаётган объектлардаги ҳолат бўйича қурилиш ташкилоти масъулларига танбеҳ берилиб, ишларни сифатли олиб бориш ва объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича зарур чораларни кўришлари лозимлиги таъкидланди.

@ohangaronthokimligi
Kаналга уланиш:
https://t.me/ohangaronthokimligi