Get Mystery Box with random crypto!

«Ўлимга тайёргарлик кўриш» Ато ибн Абу Рабоҳ айтганидек, ўлим | Abdurashid domla ma'ruzalari

«Ўлимга тайёргарлик кўриш»

Ато ибн Абу Рабоҳ айтганидек, ўлимни эслаш уч яхши нарсани топишга сабаб бўлади: тавбага шошилиш, оз нарсага қаноат қилиш ва ибодатларга ғайратли бўлиш.

Шунингдек ўлимни эсламаслик учта ёмон ҳолатга олиб келади:
биринчиси, тавбани кечга суриш. Чунки ўлимни эсдан чиқарган одам ўлим ҳали келмайди, деган гумонда гуноҳлардан тийилмайди ва тавбани ортга суради. Ҳолбуки, ўлим тўсатдан келиб, тавбага улгурмаса, охиратига зиён.

Иккинчиси, Аллоҳ тақсим қилган ризққа рози бўлмаслик. Қанча неъмат берилса ҳам, ношукр банда худди шўр денгиз сувини ичгандек қониқмайди.

Учинчиси, дунёга муҳаббат қўйиш. Дунёга муҳаббат қўйган киши унга тўймайди, тўймасликдан ташқари, ундан айрилишни ҳам истамайди.