Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЙТА ТИРИЛТИРИШДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД «Инсон Бизни унинг суякл | Abdurashid domla ma'ruzalari

ҚАЙТА ТИРИЛТИРИШДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД

«Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз» (Қиёмат сураси,
3-4-оятлар).

Дастлабки яратиш имтиҳон ва синов учун бўлган. Суяклар сочилиб кетганидан сўнг уларни қайтадан бир жойга жамлаш эса, (итоатсизларга) жазо ва (итоатлиларга) мукофот учун бўлади. Қайта тирилтириш дастлабки пайдо қилишдан бошқа мақсадда бўлса, у тўғри ва ҳикматга асосланган бўлади. Борди-ю, иккинчи яратиш билан дастлабки пайдо қилишнинг мақсади ва сабаби бир бўлса, ҳикмат қолмайди. Чунончи, бир киши қандайдир мақсадда қурган уйини бузиб, яна бир бошқа мақсадда уни қайта қурса, эътироз билдирилмайди.

("Таъвилот"дан дурдоналар) китобидан.