Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар: | Abdurashid domla ma'ruzalari

Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар:

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:
1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
3. Баданга, бошга ёғ суртиш.
4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.
5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъиннинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.
6. Рўзадорнинг мушк, атир каби ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.
7. Одамни заифлаштирмаса қон олдириш мумкин.
8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар ҳалқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.
9. Эркак пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).
10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.
11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.
12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.
20. Савол: Аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими?
Жавоб: Ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб беридлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”.
Ушбу ҳадисга кўра ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзасининг қазосини тутадилар, лекин намознинг қазосини ўқимайдилар.
21. Савол: Аёл киши рўза тутаётганда ҳайз қони келиб қолса нима қилади?
Жавоб: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва зиммасига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.
22. Савол: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
Жавоб: Рўза ҳолида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Унга бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.
23. Савол: Рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилинади?
Жавоб: Узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.
24. Савол: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?
Жавоб: Мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.
25. Савол: Рўза тутмасликка бўлган рўхсат барча турдаги касалликка доирми?
Жавоб: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

Мўминнинг қалқони китобидан.