Get Mystery Box with random crypto!

УМРИМИЗНИНГ ҲEЧ БИР СОНИЯСИ БEКОР КEТМАСИН... Имом Қози Абу Ю | Abdurashid domla ma'ruzalari

УМРИМИЗНИНГ ҲEЧ БИР СОНИЯСИ БEКОР КEТМАСИН...

Имом Қози Абу Юсуф рaҳматуллоҳи алайҳ (Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий Куфий Бағдодий) Имом Абу Ханифа рaҳматуллоҳи алайхнинг сохиби, шогирди, хамда у зотнинг илми ва мазҳабини тарқатувчиси хисобланади. Биринчи булиб "Дунё қозиларининг қозиси" деб у зотни аташган. Ана ўша зот жон таслим килаётган сўнги нафасларида хам бирор бир ўрганувчи ё толиби илмнинг манфаат олишидан умидвор бўлиб, ўзларини кўришга келган зиёратчилардан бири билан фиқҳий масала тўғрисида баҳс юритган. Ҳаётининг энг охирги лаҳзасини хам фойда беришсиз илмий музокарасиз ўтказмаган. Унинг шогирди қози Иброҳим ибн Жаррох Кўфий гапириб берган: "Абу Юсуф касал бўлиб қолди. Уни кўришга бордим. Борганимда у бехуш ётганди, ўзига келгач, менга: "Эй Иброҳим бир масала тўғрисида нима дейсан?" деди. Мен: "Шундай ҳолатда-я?" дедим. У: "Бунинг зарари йўк дарс қилаверамиз эҳтимол бирор киши бу дарсимиздан нажот топар?" деди. Сўнгра: "Эй Иброҳим тош отишда, яъни ҳаж ибодатларида пиёда юриб отган афзалми ёки уловда отган афзалми?" деди. Мен: "Уловда отган афзал", дедим. У: "Хато қилдинг", деди. Мен: "Пиёда юриб отган афзал", дедим. У яна: "Хато қилдинг", деди. Шунда мен Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ўзингиз айтинг, дедим. У: "Агар ўша ерда дуо қилиш учун тўхтайдиган бўлса, пиёда юриб отгани афзал, агар тўхтамайдиган бўлса уловда отгани афзал", деди.Сўнг мен унинг ҳузуридан чиқдим. Ховлисининг дарвозасига ҳам етиб бормасимдан ичкарида йиғи овози эшитилди. У вафот этган эди.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.