Get Mystery Box with random crypto!

Ва Аллоҳ жами тоғларга ваҳий қилдиким: – Мен сизлар устингизд | Abdurashid domla ma'ruzalari

Ва Аллоҳ жами тоғларга ваҳий қилдиким:
– Мен сизлар устингизда Пайғамбарим билан сўзлашаман! Буни эшитиб, барча тоғлар ажаб ва такаббур қилдилар:
– Мен ҳаммадан баландман, менинг устимда сўзлашур! – деб.
Фақат Тури Сино ожизлик ва шикасталик билан деди:
– Мен жами тоғлардан пастроқман. Бу давлат бизга қаердан муяссар бўлғай?
Шунга қарамай, Аллоҳ унинг бу шикасталигидан Мусо пайғамбар билан унинг устида кўп роз айтишди. Ва ҳар ким ўзини баланд тутса, паст бўлур. Ва паст тутса, баланд бўлур!

"Тазкират ул-авлиё".