Get Mystery Box with random crypto!

Дўзахнинг номлари Қуръони каримда қуйидаги номдаги дўзахлар б | Abdurashid domla ma'ruzalari

Дўзахнинг номлари

Қуръони каримда қуйидаги номдаги дўзахлар борлиги зикр этилган:

1. Жаҳаннам (абадий жазо диёри).

“Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир”

2. Лазо (кучли аланга).
“Йўқ! Ахир, у шундай дўзахдирки, териларни сидириб олувчидир”

3. Ҳутома (синдирувчи, вайрон қилувчи).
“Йўқ! Қасамки, албатта, у “Ҳутама”га ташланур!”

4. Саъийр (ўта қизиган).
“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”

5. Сақар (қаттиқ куйдириб жизғанак қилувчи).
“Яқинда Мен уни Сақарда (жаҳаннамда) куйдиражакман”

6. Жаҳийм (ўта иссиқ олов).
“Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар”

7. Ҳовия (қаттиқ қизиган ўт).
“Бас, унинг онаси “ҳовия”дир”. У (ҳовия)нинг қандай эканини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир.