Get Mystery Box with random crypto!

АМАЛ ҚИЛИБ КЎП АЖР ОЛГАН КИШИ Баро розияллоҳу анҳудан ривоят | Abdurashid domla ma'ruzalari

АМАЛ ҚИЛИБ КЎП АЖР ОЛГАН КИШИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига темир ниқоб кийган бир киши келди ва: "Эй Аллоҳнинг Расули, жанг қилайми ёки мусулмон бўлайми?" деди. У зот: "Мусулмон бўл, сўнг жанг қил", дедилар. У мусулмон бўлди, сўнг жанг қилиб, ўлдирилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У оз амал қилди ва кўп ажр олди", дедилар"
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

"Жаннат аҳли ва жаннат амаллари" китобидан.