Get Mystery Box with random crypto!

КИМ ШУБҲАЛАРГА ТУШСА, ҲАРОМГА ТУШАДИ ! Нўъмон ибн Башир роз | Abdurashid domla ma'ruzalari

КИМ ШУБҲАЛАРГА ТУШСА, ҲАРОМГА ТУШАДИ !

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, ҳалол
очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ba иккови орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билишмайди. Бас,  ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон. Огоҳ бўлингки, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлингки, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. У солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. У бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан.