Get Mystery Box with random crypto!

УСТОЗГА БЎЛГАН ЭҲТИРОМ Саҳл Тустарий бир куни Тустар шаҳрида | Abdurashid domla ma'ruzalari

УСТОЗГА БЎЛГАН ЭҲТИРОМ

Саҳл Тустарий бир куни Тустар шаҳрида ўтирган экан, оёқларини узатди ва орқасини деворга қўйди.
Айтдилар:
- Эй Саҳл, сен ҳаргиз мундоқ қилмас эрдинг?
Айтди:
- Менинг устозим шу вақтгача тирик эди. Энди дунёдин ўтди, шогирдга устози тирик вақтида оёқ узатиш раво эмасди. Оёқ узатиш устозга нисбатан густоҳлик бўлар эди.
Бу гапни эшитгач, ҳамма таажжуб қилдилар. У куннинг тарихини ёздилар, сўнг таҳқиқ эттилар, дарвоқе устози ўша куни вафот этган экан.

«Тазкиратул авлиё» китобидан.