САВОЛ: Савдогар бир жойга бориб, ишим битгунча 15 кун тураман, деб ният қилса, муқим саналадими?
ЖАВОБ: Савдогар бир шаҳарга бориб, ҳожатимни адо этгунимча 15 кун тураман, деб ният қилса, муқимга айланмайди. Чунки у ҳожатини адо этиб қайтиши билан муқим бўлиб қолиши ўртасида тараддудланмоқда. Демак, нияти ҳам барқарорликдан йироқ ("Оламгирия"; "ААл-Баҳрур роиқ").