Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ АДОЛАТЛИМИ?! Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурлари | Abdurashid domla ma'ruzalari

АЛЛОҲ АДОЛАТЛИМИ?!

Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради:
– Эй Набий! Роббингиз золим зотми ёки адолатлими?
Довуд алайҳиссалом:
– Шўринг қурисин, эй аёл! У зулм қилмайдиган Зотдир. Нима руй берди? – дедилар.
Аёл деди:
– Мен бева бир аёлман. Учта қизим бор. Уларни тўқувчилик қилиб боқаман. Кеча қизил рангли мато тўқидим. Уни бозорга бориб сотмоқчи ва фарзандларимга егулик олиб келмоқчи эдим. Бир қуш менга ҳамла қилиб, мато ва ипларимни олиб қочди. Тушкунликка тушиб қолдим, сабаби қизларим учун олиб борадиган ҳеч вақоим қолмади.
Аёл Довуд алайҳиссалом билан суҳбатлашаётган вақтда эшик тақиллади ва киришга изн сўрашди. Улар ўнта тижоратчи бўлиб, ҳар бирининг қўлида юз динордан маблағ бор эди. Улар дедилар:
– Эй Аллоҳнинг набийси, буларни ҳакдорларга бериб юборсангиз.
Довуд алайҳиссалом тижоратчилардан сўрадилар:
– Нима учун садақа қилмоқдасиз?
– Биз кемада эдик. Устимизга шамол кўтарилди. Ғарқ бўлишимизга оз қолди. Тўсатдан бир қуш бизга қизил мато ташлаб кетди, ёнида ип ҳам бор эди. У билан кемамизнинг камчилигини тўғриладик. Шамол ҳам тинди. Шунда ҳар биримиз юз динордан садақа беришни ният қилдик. Бу маблағни кимга хоҳласангиз, бериб юборинг!
Довуд алайҳиссалом аёлга юзланиб дедилар:
– Аллоҳ сен билан сувда-ю қуруқликда тижорат қилса-да, сен Уни золимга чиқарсанг! У Зот сенга минг динор берди, буларни фарзандларингга инфоқ қил".

Ибрат: Аллоҳ таоло ҳикматли ва адолатли Зот, У дунёда ҳам, Охиратда хам бандаларига заррача зулм қилмайди. Фақат банда шошқалоқлиги туфайли Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва адолатини англаб етмайди.