Get Mystery Box with random crypto!

БАХТСИЗЛИК БОРМИ? Урва ибн Амир айтади: Аҳмад Қурайший бундай | Abdurashid domla ma'ruzalari

БАХТСИЗЛИК БОРМИ?

Урва ибн Амир айтади: Аҳмад Қурайший бундай деди: Бир куни ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бахтсизлик ҳақида сўз очилди. Шунда ул зот: "Бунинг энг яхшиси феъл (бахтни ичдан чиқаришдир). (Бахтсизлигига ишониш) ҳеч бир мусулмонни йўлдан адаштириб қўймасин. Сизлардан бирингиз ёқимсиз бирор нарсани кўрганда ушбу дуони ўқисин:

"Аллоҳумма ла яъти биъл-ҳасанати илла анта ва ла ядфаъус-саййиати илла анта вала ҳавла ва ла куввата илла бика”. (Аллоҳим! Хайрни фақат Сен бера оласан, ёмонликни ҳам фақат Сен бартараф қила оласан. Ибодат, меҳнат, ҳимоя қилиш учун муҳтож бўлганимиз куч-қувват ҳам фақат Сендандир)”, дея марҳамат қилдилар (Абу Довуд ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расули акрам: "Бахтсизлик келтириб чиқариш ширкдир, бахтсизлик келтириб чиқариш ширкдир, бахтсизлик келтириб чиқариш ширкдир. (Беихтиёр қалбига бахтсизлик ваҳимаси келиб, унда баъзи нарсаларга нисбатан нафратни ҳис қилган)дан ташқари биздан ҳеч кимда бу ҳол йўқдир. Лекин Аллох таоло уни таваккул билан кетказади", дея марҳамат қиладилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Ҳазрат Анас розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “На (Аллоҳнинг изнисиз) касалликнинг юқиши, на шумланиш бордир. Менга феъл хуш ёқади". Шунда ёнларида ўтирган инсонлар сўради:
- Ё Расулуллоҳ, феъл нима?
– Ширин, ёқимли бирор сўз! - дея марҳамат қилдилар ул зот.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.