Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЁМАТ ҲАҚИДА ВАЪЗ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Огоҳ | Abdurashid domla ma'ruzalari

ҚИЁМАТ ҲАҚИДА ВАЪЗ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Огоҳ ва ҳушёр бўлинглар, “ливота” қиёмат аломатларидан биридир. Яъни эркакнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан алоқа қилишидир. Инсонларнинг энг ёмони, кўчада худди ҳайвонлардек бир-бирларига сакрашидир. Қиёматга яқин ана шундай инсонлар чиқади.

Ривоят қилинишича, инсонлар ўн беш нарсани қилмагунларича уларга бало келмайди: 1) ғанимат (бойликлар) айланиб турса; 2) омонат ғанимат бўлиб қолса; 3) закот берилмаса; 4) эр хотинига итоат қила бошласа; 5) ота-онага оқ бўлиш кўпайса; 6) хоин дўстлар кўпайса; 7) отага қўл кўтарилса; 8) масжидларда овозлар кўтарилса; 9) азиз қавм хор бўлса; 10) бировдан қўрқиб, у ҳурмат қилинса; 11) ипак кийиш кўпайса; 12) маст қилувчи ичимликлар ичиш кўпайса; 13) машшоқ кўпайса; 13) зино кенг ёйилса; 14) илм кўтарилиб, нодонлик авж олса ва 15) аёллар кўпайса.

Ҳадиси шарифда:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: « إِنَّهُ لَمْ يَكُنْ نَبِىٌّ قَبْلِى إِلاَّ كَانَ حَقًّا عَلَيْهِ أَنْ يَدُلَّ أُمَّتَهُ عَلَى خَيْرِ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ وَيُنْذِرَهُمْ شَرَّ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ وَإِنَّ أُمَّتَكُمْ هَذِهِ جُعِلَ عَافِيَتُهَا فِى أَوَّلِهَا وَسَيُصِيبُ آخِرَهَا بَلاَءٌ وَأُمُورٌ تُنْكِرُونَهَا وَتَجِىءُ فِتْنَةٌ فَيُرَقِّقُ بَعْضُهَا بَعْضًا »
яъни: “Мендан олдинги барча пайғамбарлар умматларини улар ўзлари билиши керак бўлган яхшиликларга далолат қилиш вазифаси бўлган. Худди шундай, улар билиши зарур бўлган ёмонликлардан огоҳлантирган ҳам. Бу умматингизнинг офияти дастлабкиларидадир, охиргилари бало ва сизлар рад этадиган ишлар йўқилади. Фитналар келиб, баъзиси баъзисидан ўтиб тушади”, (Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилингаен ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عن عبد الله بن مسعود قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم سيأتي على الناس زمان تحل فيه
العزبة ولا يسلم لذي دين دينه الا من فر بدينه من شاهق إلى شاهق
яъни: “Инсонларга шундай давр келадики, унда бўйдоқ юриш ҳалол саналади. Қарздор қарзи туфайли саломат бўлмайди, токи у бир тоғдан иккинчи тоғга қочиб юради”, (“Ҳулятул авлиё”).

Бўйдоқликнинг ҳалол бўлиши шуки, шундай замонлар келади, одам уйланиш учун пул тополмай, акасининг укасининг, ота-онасининг қўлида ҳалок бўлади. Яъни яшаш қийинлашгани туфайли шундай бўлади.

Шундай замон келадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари қолиб, бидъатлар кўпаяди. Ким суннатга эришса, ғариб бўлиб, яккаланиб қолади. Бидъатга эришганларнинг ошиғи олчи бўлади. Имонни сақлаш худди кафтда чўғни тутуш билан баробар бўлиб қолади. Чўғни ташласа, имонидан айрилади, ташламаса, қўли куяди.

Ҳузайфатул Ямоний розияллоҳу анҳу айтади: “Шундай замонлар келадики, илм кўтарилади, олимларнинг қалбидан омонат ва қўрқув йўқолади. Ҳамманинг қалбидан раҳмат кўтарилади. Нодонлик авж олади, ёлғон урчийди, киши отасини ҳақоратлайди, қариндошлар ўртасида адоват кучаяди, олимлар очиқ-ойдин гуноҳ қила бошлайдилар, кишиларнинг бир-бирларига хиёнат қилиши авж олади. Инсонлар ўртасида ҳасад, солиҳлар ўртасида жафо ёйилади, бойларнинг ҳурматлаш кучаяди. Ўша пайтда бойлар ва камбағаллар одамларнинг энг ёмони бўлади. Бошлиқлар ёмон ишларни қила бошлайдилар, тижорат ёмон касбга айланади. Олимлардан дин кетади. Умар розиялоҳу анҳу бундай замондан паноҳ тилаб, қандай нажот топиш мумкин, деб сўради. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Ким улардан узоқ турса, нажот топади. Ким эргашса, ҳалок бўлади”, деди.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.