Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсанг | Abdurashid domla ma'ruzalari

САВОЛ: Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсангиз?

ЖАВОБ: Бир киши уч кеча-кундузлик (тақрибан 96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса, мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса, муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади. Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида Ҳукмлар мавжуд: мусофир тўрт ракатли фарз намозларини қисқартириб, икки ракат ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса, макруҳ бўлади. Чунки Аллоҳ таоло берган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади, шом ва витр намозлари суннатларини тўлиқ ўқийди ("Ҳидоя", "Нурул изоҳ").