Get Mystery Box with random crypto!

Улар шундай ибодат қилишган Жангларнинг бирида Ҳазрати Алинин | Abdurashid domla ma'ruzalari

Улар шундай ибодат қилишган

Жангларнинг бирида Ҳазрати Алининг оёғига ўқ тегди. Ўқ оёқ суягига ҳам анча ботгани учун чиқара олишмади. Бир табиб чақирдилар. Табиб Ҳазрати Алига қараб шундай деди:

-Бу ўқни фақат ҳушдан кетказувчи дори билан олса бўлади. Йўқса, оғриққа чидаёлмайсиз.

 Ҳазрати Али айтдилар:

-Ҳушдан кетказадиган дорига зарурат йўқ. Бир оз сабр қилинглар, намоз вақти кирсин. Мен намоз ўқий бошлаганимда олиб ташлайсиз.

Намоз вақти кирди. Ҳазрати Али намозга турдилар. Табиб Ҳазрати Алининг оёғини ёриб, ўқни чиқарди.

Ярани боғлаб қўйди. Ҳазрати Али намозларини битириб, табибдан сўрадилар:

-Ўқни чиқардингизми?

-Ҳа, чиқардим, — деди табиб.

-Мен ҳеч нарса сезганим йўқ, — дедилар Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.

Намоздаги хушуъ-хузуъ Ҳазрати Алини гўё бошқа оламга олиб кетгандек эди. Шунинг учун ҳам вужудларидаги оғриқни асло сезмадилар.

«Қалбимизнинг нури»