Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Баъзилар намоз бошланганида жамоатга етишиш мақсадида ю | Abdurashid domla ma'ruzalari

САВОЛ: Баъзилар намоз бошланганида жамоатга етишиш мақсадида югуришади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Масжидга югуриб борилмайди, чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундан қайтарилган. Балки оҳиста ва виқор билан борилади. Абу Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапир-тупирини эшитиб қолдилар ва намозни ўқиб бўлиб: "Сизга нима бўлди" деб сўрадилар. "Намозга шошилдик", дейишди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ундай қилманглар. Қачон намозга келсангиз, босиқлик билан келинглар. Етишганингизни ўқиб, етиша олмаганингизни якунлаб қўйинг", дедилар. (Имом Бухорий ривояти).