Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Имом овозини чиқариб қироат қиладиган намозларни (яъни, | Abdurashid domla ma'ruzalari

САВОЛ: Имом овозини чиқариб қироат қиладиган намозларни (яъни, бомдод, шом, хуфтон намозларини) ёлғиз ўқувчи киши ҳам овоз чиқариб ўқийдими?

ЖАВОБ: Ёлғиз ўқийдиган киши бомдод, шом ва хуфтон намозларида қироатини истаса, овоз чиқариб ўқийди, истаса, махфий ўқийди. Овоз чиқариб қироат қилгани афзал. Пешин ва аср намозларини эса овоз чиқармасдан ўқиши вожиб ("Мухтасарул виқоя"; "Фатовойи Ҳиндия").