Get Mystery Box with random crypto!

Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бо | Abdurashid domla ma'ruzalari

Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин. Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас,
Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».

Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.