Get Mystery Box with random crypto!

Одамларни кўп сўкувчи киши ботиний баракотлардан маҳрум бўлади | Abdurashid domla ma'ruzalari

Одамларни кўп сўкувчи киши ботиний баракотлардан маҳрум бўлади

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: "Одамларни сўкиш ва лаънатлашга машғул бўлиб юрадиган кишида ботиний баракотлар ҳаргиз ҳосил бўлмайди. Чунки ўзининг охири ва оқибатидан бехабар ва ғофил бўлган кишигина бошқалар айбини гапириш ёки уларни сўкишни ўзи учун одат қилиб олиши мумкин. Ўзининг фикру ғамида бўлган кишига эса ҳар вақт ўз кемаси чукаëтгандек булиб кўринади. Бошқаларнинг ишига дахл қилишга фурсати ҳам бўлмайди”.
گَهْ رَشک بَرَد فرشته از پاکی ما
گَهْ خنده زند دیو زِ نا پاکی ما
ايمان چو سلامت به لب گور بریم
اَحْسَنْت، برین چستی و چالاکی ما
Гаҳ рашк барад фаришта бар покиййи мо,
Гаҳ ханда занад дев зи нопокиййи мо.
Иймон чу саломат ба лаби гўр барим,
Аҳсант барин чустийю чолокийи мо.

Маъноси: Гоҳида фаришта (гўзал ишларимизни кўриб) бизнинг поклигимизга рашк қилади. Гоҳида эса шаймон (мендан ҳам нопок бўлиб кетдинг дегандай) нопоклигимиздан кулади. Агар иймонни гўр лабигача саломат сақлаб борсак, бизнинг эпчиллик ва чаққонлигимизга офарин!
(Яъни биз гоҳида фаришта ҳам рашк қиладиган даражада яхши ишларни қиламиз. Гоҳида эса ҳолимизга дев ҳам кулади. Ҳаёт шундай, гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб давом этади. Йиқилсак кулманг, ғалаба қилсак мақтаманг. Зеро, инсон ҳақиқий мақтовга вафотига қадар иймон билан яшай олсагина сазовор бўлади).

"Мажосили ҳакимул умма" китобидан.