Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ? Савол: Қурбонлик кимларнинг зимма | Abdurashid domla ma'ruzalari

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ?

Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт.

1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас.
(Бадоеъус саноеъ)
2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди. (Ал баҳрур роиқ)
3. Нисоб эгаси бўлиш.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимда кенгчилик бўла туриб қурбонлик қилмаса асло намозгоҳимизга келмасин” дедилар.
4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас” (Алмуҳалло биласор).