Get Mystery Box with random crypto!

108. Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмо | Abdurashid domla ma'ruzalari

108. Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир.
Яъни, бахтлилар жаннатда абадий қолиш билан бирга, туганмас неъматларга ҳам эга бўладилар.
Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича, уларга: «Эй аҳли жаннатлар, сизлар энди абадий яшайсизлар, ўлмайсизлар, абадий ёш бўласизлар, қаримайсизлар, абадий соғ бўласизлар, бемор бўлмайсизлар, абадий неъматда бўласизлар, ноумид бўлмайсизлар», дейилади.
Энди келадиган оятларда эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишига иймон келтирган оз сонли мўминларга тасалли ва сабот бўлиши учун керакли ибратлар, кофир ва мушрикларни огоҳлантириш учун таҳдидли хулосалар баён қилинади.