Get Mystery Box with random crypto!

Ғафлатда қолманг! БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА... «Бароат» сў | Abdurahmon Sharipov | Shaxsiy blog..

Ғафлатда қолманг!
БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...

«Бароат» сўзи луғатда «халос бўлиш», «нажот топиш» ва «қутулиш» каби маъноларни билдиради. Бароат кечаси Аллоҳнинг мағфират ва раҳмат эшиклари мўмин бандалари учун очилгани боис кечага шундай ном берилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ шаъбоннинг ярмидаги кечада мушрик ва хусуматчидан ташқари барча яратганларини мағфират қилади», дедилар (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

Ибн Можа Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ қуёш ботиш вақтида дунё осмонига тушади ва бундай марҳамат қилади: «Истиғфор айтиб тавба қилган борми, унга ризқ бераман. Балога учраган борми, хотиржамлик бераман. Фалончи қани, фистончи қани? Бу овоз атроф ёришгунга қадар шундай давом этади».

Муборак кеча ҳижрий, шаъбон ойи 15-куни / мил. 18-дан 19-март

@Abdurahmon_officia1