Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли канал обуначилари! Ижтимоий тармоқдаги барча аккаун | ©𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡

Ҳурматли канал обуначилари!

Ижтимоий тармоқдаги барча аккаунтларимга фуқаролардан у ёки бу турдаги муаммоларни олиб чиқишим тўғрисида турли таклифлар кези келса талаблар ҳам бўлмоқда. Мен хам аслида сиз каби оддий фуқароман. Мансабдор, амалдор ёки депутат эмас.

Ўртамиздаги ягона фарқ менинг айрим абсурд мавзуларда фаол муносабат билдириб боришимда бўлиши мумкин. Аммо бу иш сизнинг ҳам қўлингиздан келади.

Шахсан мен фақат бир киши орқали (воситасида) ҳаракат қилиш принцпига у қадар қўшилмайман. Агар ўз фикрингизни ифодалаш борасида бирон жисмоний тўсиқ бўлмаса, ўша сиз кўтарган мавзу доирасида видео мурожаат тайёрлашингизга нима тўсқинлик қилади?

Муаммони тушунтириб, ечим юзасидан жўяли таклиф беришингизга нима ёки ким халақит қилади?

Сиз муносабат билдиринг, биз эса уни омма хукмига хавола этамиз. Фикрни эмин эркин ифодалаш борасида бугун ҳеч қандай тўсиқ йўқ деб хисоблайман. Мухими фикр ёки муносабат билдириш одоби ва этикасига риоя қилсангиз бас.