2022-11-20 18:40:20
Қатардаги Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши фонида дунёда анча кескин тенденциялар юзага чиқиб, кўриниш бера бошлади.
Биринчидан Жаҳон чемпионати Яқин Шарқда жойлашган мусулмон давлати Қатарда ўтказилмоқда. иккинчидан эса, Қатар Ғарбнинг «халқаро» инсон ҳуқуқларига мамлакат ичкарисида чеклов қўйиб, кўпчилик ғарб вакилларининг қаҳрли назарига тушди.
Бу жараёнларни турли манбалар орқали кузатиб турган одамлар эса воқеликка турлича муносабатда бўлиб, фикр билдирмоқда. Баъзилар Қатар орқали араб миллатларига нисбатан ёмон кайфиятга тушиб қолган.
Ҳозирда Қатарда тайёргарлик ишлари учун 200 млрд $ доллар сарф этилганию, у ердаги ишчи-мигрантлар ҳуқуқлари топталиб, қанчадир миқдордаги ишчи ҳалок бўлгани анчагина жиддий муҳокамага сабаб бўляпти.
Аммо бу ерда эътибордан четда қолаётган баъзи нуқталар мавжуд. Бу ерда кечаётган ишларга Қатарни тўлақонли айбдор ҳам деб бўлмайди ва уни тўлиқ оқлаб ҳам бўлмайди.
Футболнинг халқаро аҳамияти унинг турли соҳаларга хусусан маданиятлар аро муносабатлар, сиёсат, геополитика, ижтимоий жараёнларнинг ўзгариши, тебранишига каттагина таъсир ўтказади. Қатарни бўлган ва бўлаётган салбий ишлар учун айблаш хато.
Жаҳон кубоги - бу глобал изга эга халқаро спорт тадбиридир. Инфратузилмани ким қураётганидан тортиб, лойиҳаларни бошқарувчи компанияларга ким эгалик қилиши, ким тадбирга ҳомийлик қилишидан тортиб, ишлар ва миграцияни ким тартибга солаётгани, ўйинни ким ўйнашидан тортиб, уни стадионда ёки телевизорда ким томоша қилишигача глобаллик ҳукмрон.
Спорт тадбирлари учун глобал аудитория мавжуд ва уларни амалга оширадиган глобал бизнес инфратузилмаси бор. Қатарда фаолият юритаётган қурилиш компаниялари нафақат минтақавий, балки Буюк Британия, Нидерландия, Франция ва бошқа мамлакатларникидир.
Бундан ташқари Қатарнинг ўзи кучли босим остига олинмоқда. Муҳим жиҳат шундаки, Қатар мамлакатнинг мусобақани ўтказиш учун муҳим бўлган инфратузилмани қуриш қобилиятининг асосини ташкил этган меҳнат муҳожирлари шароитлари устидан қаттиқ текширувга дуч келмоқда. «Замонавий қуллик» билан шуғулланаётганлиги ҳақидаги доимий айбловлар фонида Қатар меҳнат тизимини халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқлаштириш учун ислоҳ қилиш учун қаттиқ босимлар ҳис этяпти. Қатар ўзгаришга чақирилмоқда.
Глобал Ғарб, Неолиберализм, мустамлакачилик сарқитлари давом этиб, Яқин Шарқ, мусулмон мамлакатларининг Ғарб онгидаги тасвирлари ҳали ҳануз ёввойи, ғайриоддий, ноинсоний бўлиб кўринишда давом этмоқда.
Бундан ташқари Футболдек дунёда бениҳоя улкан таъсир кучига эга ўйин Яқин Шарқдаги сиёсий вазиятларга ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Яқин Шарқдаги футбол ишқибозларининг тажрибалари тез-тез минтақадаги давлатларнинг авторитар бошқарувга қарши сафарбарлигидан тортиб, иқтисодий коррупция ва гендер дискриминациясига қарши курашиш ҳаракатларигача бўлган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий воқеликларни акс эттиради.
Юқоридаги фикр 2022 йилги жаҳон чемпионатини Қатарда ўтказиш кампаниясида ҳам яққол намоён бўлади, бу 200 миллиард долларлик саъй-ҳаракатлар, бу муҳим миллий манфаатларни илгари суриш учун тенгсиз иқтисодий мақомдан фойдаланишдан кўра, мамлакатнинг чеки йўқ спорт амбицияларини акс эттиради.
Кўплаб масалаларда Қатарни ориенталист, исломофобик ва ирқчилик нуқтаи назаридан истисно этиш доимий тузилмавий эксплуатация ва тенгсизликни бартараф этишдан муттасил чалғитади.
@Islom_Fikri
236 views15:40