Get Mystery Box with random crypto!

'Бу менинг санъатим, менинг жону дилим!' ёхуд 12 ёшида боб | Abduhoshim Ismailov

"Бу менинг санъатим, менинг жону дилим!"

ёхуд 12 ёшида бобосининг скрипкасини сўрамасдан олган Абдуҳошим Исмоилов миллий мақомчилигимиз ҳақида нима дейди?

2017 йилгача мақом бир жойда чанг босиб ётганди. 1974 йилда мақомга кириб келган бўлсам, 40 йилдан зиёд вақт мобайнида бу санъатни ривожлантириш ҳақида бирорта ҳужжат имзоланмади. Умид билан концертларга тайёргарлик кўриб, қўшиқларимизни тақдим этсак, жуда оғир экан, деб охирига келганда мақомни дастурдан олиб ташлашарди. Тушкунликка тушиб, меҳнатимизга ачиниб, қайтиб кетардик. Ойлик маошимиз кам, тайин бир жойимизнинг ўзи йўқ, штатлар кескин қисқариб кетган пайтлар бўлди. Ансамблда 33 кишидан 9 киши қолганимизда ҳам мақомдан кетмадим. Уч марта ишдан четлатишди. Қаерда бўлмай, мақомдан кўнгил узмадим, фаолиятимни тўхтатмадим. Қайтадан чақириб олишди.