2022-07-08 04:49:37
Азиз Юртдошларим
Бугун ЖУМА Қўшалоқ Байрам юртимизда.
Арафа кунингиз келаётган Қурбон Хайитингиз муборак бўлсин!!!
Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда,
Коинотда ҳорғин ер кезар токим –
Бу кенг самоларда,
Қаро ерларда
Ўзингсан ҳоким,
Аллоҳим!
Беморга шифо бер, соғларга – умр.
Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма.
Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур,
Мени ҳам унутма.
Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,
Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол.
Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер –
Муаттар сўзларни айтсин бемалол.
Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр,
Ботирга – тулпору, олимга – рутба.
Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр,
Мени ҳам унутма.
Эй менинг РОББИМ!!!
Жума кунингиз хайрли бошланиб, хайрли якун топсин, дуоларда ҳамиша дуоталабларни эсланг!
Узингизни асранг азиз ЗАМОНДОШИМ!!!
6 views꧁͜ ꦳꯭ꦿꦹ꯭ ꦳꯭ꦿꦹ꯭✯꯭̈́̈́̈́̈́̈́ LiLiYa✯꯭꯭꯭꯭̈́̈́̈́̈́̈́ ꦳꯭ꦿꦹ꯭ ꦳꯭ꦿꦹ꯭ ꯭͜꧂, 01:49