Get Mystery Box with random crypto!

БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ Кошки эди бу маълумотларни жамиики инс | ☝️ZUR RASMLA☝️ ᴏғғɪᴄɪᴀʟ ᴄʜᴀɴɴᴇʟ

БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ

Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

#ЭСЛАТМА
Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2021 йил 28 мартдан 29 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!
“Бароат”
сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бароат, яъни нажот топиш, озод бўлиш кечаси дея номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

28 - март -2021 = 14-Шаъбон-1442
29 - март -2021 = 15-Шаъбон-1442
30 - март -2021 = 16-Шаъбон-1442

Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
(Тошкент вақти билан )
Якшанба : 04:55 --- 18:46
Душанба : 04:53 --- 18:47
Сешанба : 04:51 --- 18:48

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
Саҳарлик нияти:
Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Эй азиз биродарим рўза тутиб ифторликда шундай дуолар қилайликки, юртимиздан вирус балосини Аллоҳ тезда аритсин. Бизларни Рамазонга етказсин. Рамазонда таровеҳ намозларни жамоатда ўқишимизни ўзи насиб этсин.

Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
Бир чеккада қолиб кетманг!
Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube