Get Mystery Box with random crypto!

Муҳим бир таълим Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Иш қи | Zumar Books

Муҳим бир таълим

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Иш қилиш билан йўл очилади. «Олдин йўл очилсин, кейин олға кадам ташлайман», деб кутиб турманг. Бунинг мисоли икки четига дарахтлар экилган катта йўлга ўхшайди. Йўл бошида туриб қарасангиз, озгина масофадан кейин дарахтлар бир-бирига ёпишиб, йўл беркилиб колгандек кўринади. Лекин юрган сарингиз сизга йўл очилиб кетаверади. Мавлоно Жалолиддин Румий роҳимаҳуллох яхши гап айтганлар:

Гарчи рахна нест оламро падид,
Хира Юсуф вор мебояд давид.



Маъноси: Бутун оламда бирор туйнук кўринмаса ҳам, Юсуф алайҳиссаломдек журъат билан югуриш керак. Миср азизининг аёли барча эшикларни маҳкам ёпиб, Юсуф алайҳиссаломни ёмон ишга даъват қилганида у зот: «Бўлар иш бўлди. Эшиклар ҳаммаси берк бўлса, қаерга ҳам қочардим?» деб турмадилар. Балки кўлларидан келганича кочдилар. У зотнинг имконлари борича гуноҳдан сақланишга қилган ҳаракатлари Аллоҳ таолога макбул бўлди ва У Зот Ўз фазли билан у кишини ёмон ишдан сақлаб колди».

"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси

Buyurtma berish: @ZumarBooksadmin
+998951200880

@ZumarBooks _ Yaxshi kitob tugamaydi...

Telegram| Instagram | Facebook