Get Mystery Box with random crypto!

Пенсия ёшидаги 25 йиллик иш стажга эга педагогларни мажбурлаб | 🇺🇿ZUKKO TARBIYACHILAR🇺🇿

Пенсия ёшидаги 25 йиллик иш стажга эга педагогларни мажбурлаб аттестацияга боришни талаб қилган раҳбарларга қандай чора кўрилади?

Assalomu alaykum. Bir savolga oydinlik kiritib berishingizni so‘rayman. Pensiya yoshidagi 25 yillik ish stajiga ega  o‘qituvchilarni majburlab muddatidan tashqari attestatsiyadan o‘tish uchun pul to‘lab attestatsiyaga borishini  talab qilinishi qanchalik to‘g‘ri?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарори 6-бандига кўра пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

Бунда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Мана шу қоидага кўра пенсиядаги педагог ходимларни мажбурий аттестатсияга жалб қилиш, уларни мажбурлаш мумкин эмас.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Yurist. Xizmati


https://t.me/ZukkoTarbiyachi