Get Mystery Box with random crypto!

#ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар Малака тоифалари | 🇺🇿ZUKKO TARBIYACHILAR🇺🇿

#ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан "сакраб" ўтиб бўлмайди.

Савол:
  Ассалом алайкум. Мен 2023 йилда Университетни тугатиб мактабга ишга кирдим, тоифам мутахассис. Январь-июнь ойларида бўладиган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашиш учун ҳужжат топширмоқчиман. Мен 70 баллдан юқори тўпласам, менга 1-тоифа бериладими ёки 2-тоифами?

Жавоб: Низомнинг 44-банди:  Иккита босқич натижаларига кўра:
г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган ҳисобланади.

P.S Малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).


https://t.me/ZukkoTarbiyachi