Get Mystery Box with random crypto!

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига ҳам тоифа беришд | 🇺🇿ZUKKO TARBIYACHILAR🇺🇿




Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига ҳам тоифа беришда касбий стандартлар ва педагогик маҳорат баҳоланадими?

Савол
: Мен мактабгача таълим ташкилотида олий маълумотли тарбиячи бўлиб ишлайман. 2024 йил навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтишим керак. Бизда ҳам касбий стандарт ва педагогик маҳорат баҳоланадими?

Жавоб: Албатта баҳоланади. Янги тартиб бўйича Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади.
Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.


P.S Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

https://t.me/ZukkoTarbiyachi