Get Mystery Box with random crypto!

GULIM. Синглим Зуҳрахонга атаб Сен кетдинг-у тоғлар қолди жи | 🌹🌹ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН ижоди 🌹🌹НАЗМ БЎСТОНИ🌹🌹

GULIM.

Синглим Зуҳрахонга атаб

Сен кетдинг-у тоғлар қолди жим,
Ғовасойнинг суви - кўз ёшлар.
Тополмайман, келади кўргим,
Онам ҳар кун йиғлаяптилар...

Сўра десам, ҳаво дер эдинг,
Насиб этсин жаннатий боғлар,
Каффорати - ҳар битта дардинг,
Онам ҳар кун йиғлаяптилар...

Бугун Сени туғилган кунинг,
Дўстлар, мени табрикламанглар,
Синглим учун дуолар қилинг,
Онам ҳар кун йиғлаяптилар...

Ҳасанингман, Зуҳройим эдинг,
Сени кўкка олиб учдилар.
Иложсизман, Маҳшар дийдоринг,
Онам ҳар кун йиғлаяптилар...

07.08.2022 й.
Ҳасанхон Дарвишхожаев.

( Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Собур зот - Аллоҳим қалби гўзал синглимнинг охиратини обод, ётган жойларини нурларга тўлдирсин! Беморликда тортган ҳар бир дардлари учун ажру мукофотларни бисёр қилсин! Омин. )