Get Mystery Box with random crypto!

БЕТОБЛИГИМДА (Миртемир шеърига назира, шоир тилидан) 'Мажну | 🌹🌹ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН ижоди 🌹🌹НАЗМ БЎСТОНИ🌹🌹

БЕТОБЛИГИМДА

(Миртемир шеърига назира, шоир тилидан)

"Мажнунтол тагига ўтказинг мени",
Бир оз ором олсин чарчаган таним.
Ҳозир ундан бўлак далда бўлолмас,
Ҳеч кимса, ҳеч нарса кўнглима маним...

"Мажнунтол тагига ўтказинг мани",
У менинг дунёда ёлғиз дарддошим.
Қадрдон дўстим у қиёмат қадар,
Онамдай меҳрибон силайди бошим.

" Мажнунтол тагига ўтказинг мени",
Тўйиб-тўйиб олай сўнгги нафасим.
Руҳим безовтадир ,типирчилар жон,
Ҳатто ўз таним ҳам эрур қафасим...

"Мажнунтол тагига ўтказинг мени",
Ҳалинчаклар солиб учай шохида.
Ёшлик чоғларимга қайтайин яна,
Бир яйрай умримнинг сўнгги чоғида!

" Мажнунтол тагига ўтказинг мени",
У менинг вафодор, суйукли ёрим.
Юрагимни ёққан мени бир умр~
Илҳомим париси~дилимда борим.

"Мажнунтол тагига ўтказинг мени",
Ўлсам япроғидан тикинг кафаним.
Мени ёд етгувчи кутиб интизор,
Гўзал мажнунтол-у, танҳо Ватаним!

" Мажнунтол тагига ўтказинг мени..."


ЗУҲРАхОН АБДУЛҲАКИМхОН қизи

каналга уланиш
t.me/zuhraxon07