Get Mystery Box with random crypto!

ЎКИНЧ Юрагим қонидан ичдилар қониб, Мени суйиб қолган ғаму а | 🌹🌹ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН ижоди 🌹🌹НАЗМ БЎСТОНИ🌹🌹

ЎКИНЧ

Юрагим қонидан ичдилар қониб,
Мени суйиб қолган ғаму армонлар.
Бу кўнгил, ҳайронлар бўлди-ку ёниб,
Ишққа мубталога борми дармонлар?

Севги саҳросида. кезиб дарбадар,
Жамолин излайман девоналардек.
Ёрга яқин борсам етгуним қадар,
Мендан олислашар бегоналардек.

Бани башармикин, ё ғилмон-малак,
Қанийди бир бора берса садолар.
Ҳижрон азобида бу жоним ҳалак,
Висолин кўйида бўлдим адолар...

Дунёни оқизур тўккан ёшларим,
Ҳар битта томчиси мисоли уммон.
Тугаб борар кундан -кун бардошларим,
Наҳот ёр васлига етмоғим гумон?

Ғами пайконидин жоним охири,
Бир кун мангуликда топар тин, ором.
Мен кетгач, ул Баҳром- ситам моҳири,
Топа олурмикан мендек Дилором?!


ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи

t.me/zuhraxon07