Get Mystery Box with random crypto!

Zonauzbek | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi zonauzbek — Zonauzbek | Расмий канал Z
Telegram kanalining logotibi zonauzbek — Zonauzbek | Расмий канал
Kanal manzili: @zonauzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.02K
Kanalning ta’rifi

Tezkor Yangilik Xabarlar 🌐
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар бизда!

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 17

2022-10-07 07:32:02
Украинанинг давлат қарзи 98 миллиард доллардан ошди.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.5K views04:32
Ochish/sharhlash
2022-10-07 07:16:07
Донбассдаги Украина Қуролли кучларининг вайрон қилинган колоннаси кадрлари.

Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.3K views04:16
Ochish/sharhlash
2022-10-07 06:55:47
Сурхондарёдаги боғчада юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 ёшли бола вафот этди

Шеробод туманидаги 21-боғчада фавқулодда бахтсиз ҳодиса юз берди. МТВ хабарига кўра, бунинг оқибатида 2018 йилда туғилган тарбияланувчи вафот этган.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.3K views03:55
Ochish/sharhlash
2022-10-07 06:27:05 Украина армияси сентябрь ойига келиб кескин қарши ҳужумга ўтди ва ҳужумни ҳозир ҳам давом эттирмоқда.

Сўнгги ҳафтада украинларнинг олдинга силжиши тезлашди, гарчи НАТOнинг янги, замонавий оғир артиллерияси ҳали етиб келмаган бўлса ҳам. Тўғри Украинада ҳозир ҳам жуда кучли ёппасига ўқ узувчи реактив ракеталар тизими — HIMARSлар мавжуд. Охирги ҳужумларда ҳам айнан шу қурол украинларга фронтда илгарилаш имконини берди (Байроқдорлар билан бирга).

Бироқ НАТО ваъда қилган ўта янги ва қудратли қуроллар: IRIS-Т CL ракеталари ва NASAMS зенит ракеталар тизими ҳали Киевга етиб келмади. Бундан ташқари украинларнинг Байроқдорлардан жуда самарали фойдаланганини кўрган АҚШ Украинага янада универсал ва кучлироқ MQ-1C Grey Eagle дронларни етказиб бермоқчи. Шунингдек, Вашингтон охирги кунларда Украинага жиддий бош оғриқ бўлаётган Эроннинг худкуш Шаҳид дронлари хуружуни жиловлаш учун янги дронларга қарши тизим — Титан C-UACни Украинага юбормоқчи.

Бу қуролларнинг келиши Россиянинг ҳаводаги устунлигини йўқ қилади. Германия етказиб бермоқчи бўлаётган замонавий IRIS-Т CL ракеталари ҳатто тактик ядро қуролини ҳам тўхтатиши мумкин, аммо бу ҳали амалиётда синалмаган. Немислар бу қурольни ўз армиясидан олдин Украинага бермоқчи. NASAMS ҳам анча самарали тизим бўлиб, Россиянинг энг тезкор СУ-57 самолётларининг кушандасига айланиши мумкин.
Дронлар борасида эса Россия шундоқ ҳам Украинадан кучсизроқ эди ва энди бу устунлик Украинага фойдасига янада катта фарқ қила бошлайди. АҚШнинг янги Титан C-UAC станцияси 1,5 км радиусдаги дронларни шунчаки ўчириб қўяди, ҳеч қандай ракета отмайди.

Бироқ Украина бу қуролларни кутмай олдинга интилётганининг сабаби — куз фасли. Тез орада Украинада ёғингарчиликлар бошланади. Шимол ёмғирлари анча узоқ ва мўл ёғади. Бу эса тупроқ йўлларнинг лойланишига олиб келади. Машиналар зўрға ўтувчи бу йўллардан бир неча тонналик қуролларни олиб ўтишнинг имкони деярли йўқ, қуроллар лойга ботиб қолади. Aсфальт йўллар эса табиийки кўп бўлмайди ва улар артиллерия қуроллари нишонида туради.

Тобора ортга чекинаётган Россия учун бу қулай: мудофаа позицияси эгалланади ва қиш келиши кутилади. Қишда Европани “газ шантажи” ёрдамида қўрқитиш мумкин. Украина эса олдинга силжишда қийинчиликларга дуч келади.

Ҳозир қўшинлар кучли оғир қуролларни душман кўзига ташланмайдиган яширин йўлларда ҳаракатлантирмоқда ва ўрмонлар орасида позиция эгалламоқда. Бироқ қишда буни амалга ошириб бўлмайди. Шу сабаб ҳам Украина Ғарблик иттифоқчиларидан узоқ масофага ўқ узувчи оғир артиллерия қуролларини кўпроқ етказиб беришни сўрамоқда. Бу орқали улар катта йўлларни нишонга олган рус артиллерияси дронлар ёрдамида аниқлаб, узоқ масофали қуроллар билан ўққа тутмоқчи. АҚШдан ҳам айнан шу сабаб 6 минг километргача ўқ узувчи қуроль сўралмоқда.

Ҳозир эса, ёғингарчиликлар бошланмай туриб, украиналиклар иложи борича олдинга силжишга интилмоқда. Россия эса шахсий таркиб етишмаслиги, янги ҳимоя позициялари қурилмагани туфайли ортга чекиниб, имкон қадар тирик кучларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. (Манба)

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.8K views03:27
Ochish/sharhlash
2022-10-06 21:24:51
– Халқим деб, юртим деб яшаётган инсонлар!
– Юртга нисбатан садоқатлилигининг ифодасидир!

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.0K views18:24
Ochish/sharhlash
2022-10-06 21:08:40
Владимир Зеленский агар Россия Федерациясининг ядровий зарба бериш хавфи мавжуд бўлса, НАТО томонидан Россияга профилактик зарба бериш зарурлигини таъкидлади

"НАТО нима қилиши керак? Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини йўқ қилиш. Лекин энг муҳими, худди 24 февралгача бўлгани каби мен яна бир бор халқаро ҳамжамиятга мурожаат қиламан: профилактик зарбалар. Агар ядро қуролларидан фойдаланилса, уларнинг тақдири нима бўлишини билишлари учун. Аксинча, Россиянинг ядровий зарбаларини кутиб, шунда кейин сиз: "Оҳ, ҳали шунақами, ана энди биздан зарбани қабул қилиб ол!", демаслик учун".

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.4K views18:08
Ochish/sharhlash
2022-10-06 20:51:47
E-Auksion маълумотларига кўра, Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани иккинчи марта кимошди савдосига қўйилди

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.7K views17:51
Ochish/sharhlash
2022-10-06 20:33:56
#Дахшат #Астағфируллох

Германияда LGBT кабаси эмиш гап нима хакидалигини батафсил видеода куришингиз мумкин.


@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
3.6K views17:33
Ochish/sharhlash
2022-10-06 19:20:27
“Россиядан узоқлашиш Ўзбекистон учун имконсиз” — журналист ва блогерлар Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни мукофотлагани ҳақида

Эслатиб ўтамиз, 6-октябр куни Ўзбекистон президенти 70 ёшини қарши олаётган россиялик ҳамкасбини олий даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.


@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
8.0K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-10-06 19:17:44
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябр куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 7-октябрда Путин 70 ёшини қарши олади.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
7.3K views16:17
Ochish/sharhlash