Get Mystery Box with random crypto!

Zonauzbek | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi zonauzbek — Zonauzbek | Расмий канал Z
Telegram kanalining logotibi zonauzbek — Zonauzbek | Расмий канал
Kanal manzili: @zonauzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.02K
Kanalning ta’rifi

Tezkor Yangilik Xabarlar 🌐
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар бизда!

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2022-10-08 14:36:31
Қрим кўпригида портлаган юк машинаси.

Юк машинаси назорат пунктида тезда текширувдан ўтиб кетган. Уни махсус текширув рентгенидан ўтказишмаган.


@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
9.6K views11:36
Ochish/sharhlash
2022-10-08 14:18:33 ​100 йил туриб бериши кафолатланган Қрим кўприги портлатилди

Бугун тонгда Россияни аннексия қилинган Қрим билан боғлайдиган кўприкда юк автомобили портлатиб юборилди. Натижада автомобиль кўприги жиддий зарар кўрган, темир йўлда ёқилғи ташиётган темир йўл цистерналарига ҳам ёнғин кўчиб ўтган. Россия расмийлари ҳодисани теракт/инцидент сифатида баҳолашмоқда. Путин махсус комиссия тузишга топшириқ берди.

Украина расмийлари мазкур ҳодисага қандай муносабатда бўлишди?

Украина расмийлари Қрим кўпригидаги ёнғинни турли истеҳзоли постлар билан қарши олдилар. Айниқса, Украина Президенти девони маслаҳатчиси Подоляк ушбу ҳужум ортида Украина турганини деярли очиқ тан олди. Улар Twitter'да қуйидаги твитларни ёзиб қолдиришган:

Украина Мудофаа вазирлиги:

"Москва" крейсери ва Керч кўприги — Украина Қримидаги Россия кучларининг икки машҳур рамзи — қулади. Энди нима бўлади, руслар?"

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов:

Мэрилин Монронинг "Туғилган кунингиз билан, жаноб Президент" қўшиғи билан ёнаётган кўприк видеосини бирлаштирди.

Украина Президенти девони маслаҳатчиси Подоляк:

"Қрим, кўприк — бу бошланиши. Ноқонуний ҳамма нарсани йўқ қилиш, ўғирланган нарсаларни Украинага қайтариш, Россия томонидан босиб олинган ҳамма нарсани йўқ қилиш керак”.

“Қрим кўпригига ҳужум қилинса, ўша заҳотиёқ қиёмат куни бошланади”

Жорий йилнинг 18 июль куни Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Қрим кўпригига ҳужум содир қилганларга “яшин тезлигида содир бўладиган қиёмат куни”ни ваъда қилган эди.

“Агар Қрим кўпригида нимадир рўй берса, уларнинг ҳаммаси учун қиёмат куни бошланиб кетади. Бу улар учун яшин тезлигида ва жуда оғир содир бўлади”, — деган Медведев.

200 дан 500 миллион рублгача...

Бутунроссия суғуртачилар иттифоқи маълумотига кўра, Қрим кўпригидаги портлашдан кўрилган зарар 200 дан 500 миллион рублгача баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 2016 йилда фойдаланишга топширилган Қрим кўприги Россия расмийлари томонидан 100 йил чидаб бериши кафолатланган эди. Шунингдек, рус манбалари Қрим кўприги космосдан, ҳаводан, ердан ва ер остидан туриб ҳимоя қилинишини ваъда беришган.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
10.1K views11:18
Ochish/sharhlash
2022-10-08 14:14:22
"Қрим кўпригига ҳужум қилинса, ўша заҳотиёқ қиёмат куни бошланади"

Жорий йилнинг 18 июль куни Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Қрим кўпригига ҳужум содир қилганларга “яшин тезлигида содир бўладиган қиёмат куни”ни ваъда қилган эди.

"Агар Қрим кўпригида нимадир рўй берса, уларнинг ҳаммаси учун қиёмат куни бошланиб кетади. Бу улар учун яшин тезлигида ва жуда оғир содир бўлади", — деган Медведев.

Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
9.8K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2022-10-08 13:35:01
1775 йилдан бери АҚШ ва 1219 йилдан Дания давлат байроғининг пайдо бўлиш динамикаси.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
10.6K views10:35
Ochish/sharhlash
2022-10-08 08:16:02
#Шунчаки_дахшат

Кўнгли бўшлар кўрмасин

Украинадаги жангларда қатнашиб қўлидан жароҳатланган аскарнинг шикаст етган жойига қурт-личинкалар болалаб кетибди.


@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
634 views05:16
Ochish/sharhlash
2022-10-08 08:02:02
ВИДЕО

Асаби бўшлар томоша қилмасин. Украина қуролли кучлари томонидан Херсон бўйлаб рус аскарларидан тозалаш давом этмоқда.

Видеода ҳожатхонага яширинган рус аскарини йўқ қилиш жараёни кўрсатилган.

Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг


@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-10-08 07:58:02
#Ана_ҳолос

Энг қиммат туалет қоғози

Австралияда бир рулон учун 1,38 миллион долларлик олтин туалет қоғози сотилади. Gizmonews маълумотларига кўра, гигиена воситаси ҳақиқий 22 каратли олтиндан тайёрланган.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.1K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-10-08 07:35:32
Қодировнинг айтишича, яна 70 000 чечен жангчиси керак бўлса ҳозир жанг қилаётган 10 000 нафар жангчига қўшилишга тайёр.

Чеченистон Республикаси раҳбари Владимир Путиннинг Чеченистонда туғилган куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида элита бўлинмаларининг 20 мингдан ортиқ жангчиси иштирок этганини айтди!


@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.7K views04:35
Ochish/sharhlash
2022-10-08 07:25:16
#Дахшат #Астағфируллох

Поп-Чуст йўлидаги кечаги дахшатли авария ва бир оила боқувчисининг ўлими асосий сабаби йўл торлиги, ўртада тўсиқли Қўқон йўлидақа кенг бўлганда одамлар ўлмасмиди, йилига ўнлаб одамлар шу йўлда бевақт халок бўляпти, юзлаган авариялар бўляпти, хамма жим...

Республика бўйича Пойтахтга олиб борувчи энг тор йўл шу йўл, Наманган-Поп йўналиши Тўрақўрғондан Поп перевал йўлигача қисми бир полосали, Республиканинг бошқа хар қандай Магистрали камида 4 полосали ва қарама-қарши йўналишга халақит қилмайди, масалан Қўқон, Андижон йўллари

Наманган вилояти хокимияти ва автомобиль йўллари қўмитаси бу муаммо устида иш олиб боряптими, расмий муносабат кутиб қоламиз.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.9K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-10-08 07:01:01
Путин ва Зеленский Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этади - The National.

Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.3K views04:01
Ochish/sharhlash