Get Mystery Box with random crypto!

Бугун олий таълимсиз муваффақиятга эришиш мумкинлигини Билл Ге | Zokirov

Бугун олий таълимсиз муваффақиятга эришиш мумкинлигини Билл Гейтс, Стив Жобс ва Цукерберг мисолида кўп кўрсатишади.

Лекин, ҳатто ўтмишда ҳам ҳақиқий билимли инсонлар олий таълимсиз ҳам ҳаётда ўз ўрнини топиб, тарихда яхши ном қолдиришган. Шулардан энг машҳури Леонардо да Винчидир. да Винчи нотариал идора эгасининг ноқонуний фарзанди бўлган ва шу учун ҳам барча ҳуқуқлардан маҳрум бўлган. Ўз-ўзидан уни Университетда ўқиш учун ҳам имкони бўлмаган. Леонардо ҳаётда кўп қоқилган. Масалан, биринчи катта буюртмаси Миландаги катта бронза ҳайкали уруш бошланиб қолганлиги сабабли металлни қурол яроққа ишлатиш учун бекор қилинган.

Ҳаётда бирма-бир муваффақиятсизликка учраган Леонардони бугун Ғарбни бутунлай ўзгартирган ренессанснинг отаси деб билишади.

ХХI асрда кўплаб касблар, масалан маркетолог, дастурчи, дизайнер, таржимон, контент менеджер кабилар учун дипломнинг аҳамияти йўқ. Муҳими кадр ўз ишини профессионал ва сифатли қилишидир.