Get Mystery Box with random crypto!

Sukunat

Telegram kanalining logotibi zohid_live — Sukunat S
Telegram kanalining logotibi zohid_live — Sukunat
Kanal manzili: @zohid_live
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 163

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-05-07 12:18:08
255 views09:18
Ochish/sharhlash
2022-05-07 12:14:20
248 views09:14
Ochish/sharhlash
2021-11-15 18:00:55 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Аввалроқ, иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳамда ушбу йиғимлар миқдорини камайтириш бўйича юборган деуптатлик сўровимга Молия вазирлиги томонидан автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролардан ундириладиган йиғимни бекор қилиш, шунингдек нотариал идорада ундириладиган давлат божини пасайтириш назарда тутилаётгани маълум қилгандим.

Куни кеча (ваниҳоят) ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йил учун Давлат Бюджети лойиҳаси ва Бюджетнома киритилди.

Ушбу ҳужжатларга кўра, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Шунингдек, Молия вазирлигидаги манбаларга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгртиришга асосан автомобил олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади (солиштириш учун амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробари (540 минг) дан 10 баробаригача (2млн. 700 минг).

Демак, “2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш ортидан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатлари кескин камайади.

Мисол учун, амалдаги тартибга асосан от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган Нексия автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун хозир ўртача 5млн. 535 минг сўм харажат талаб қилинаётган бўлса, қонунчиликка юқоридаги ўзгартиришлар киритилгандан сўнг (2022 йил 1 январдан) бу харажатлар тахминан 4 млн сўмга камайиб, 1 млн. 600 минг атрофида бўлади.

Статистик маълумотларга кўра мамлакатимизда бир йилда 300 мингдан ортиқ (ишончномалар билан ҳисоблаганда аслида 700 мингдан ошади) автомобил олди-сотди шартномалари амалга оширилишини инобатга олсак, кўзда тутилаётган бу ижобий ўзгаришлар натижасида фуқаролар ихтиёрида қўшимча 1,2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ қолдрилади.

Ҳа айтганча, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3%лик йиғим автомашиналар нархига киритилган ва шу кунгача фуқароларимиз UzAuto Motors автомашиналарини 3% ортиқ нарх билан харид қилиб келмоқдалар. Қизиқ, энди ушбу йиғим бекор қилиниши ортидан UzAuto Motors автомобил нархларини 3%га туширармикин?

Лекин компания харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3%лик йиғимни (биргина 2020 йилнинг 9 ойида 582,6 млрд. сўмни ташкил этган) шундоқ ҳам давлат бюджетига тўламай келганини инобатга олсак, булар нархни оширса-оширадики, асло камайтирмайди.

@D_Ganiyev
864 views15:00
Ochish/sharhlash
2021-11-10 17:22:36 Корея24 Тв дан лавҳа. Ўша ер МТРК сининг таркибидаги каналлардан бири экан. Ўзбекистон 24 ТВси орасидаги фарқларни топинг!

Савол: Улардиям МТРК си раиси 10-15 йилдан бери риисмикин?
767 views14:22
Ochish/sharhlash
2021-11-06 17:47:16
Ўзбекистон биринчи ўринда! Ҳаво ифлослиги бўйича…
-
Узбекистан на первом месте! По загрязнению воздуха…

@trolluz
817 views14:47
Ochish/sharhlash
2021-10-25 15:47:14
#Тезкор #Расман

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 80,1 фоиз овоз билан мутлоқ ғалабага эришди.

Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Ўзбекистон республикаси президентлиги сайловида ғолиб чиқди.
943 views12:47
Ochish/sharhlash
2021-10-24 17:41:06
#Долзарб

Икки дақиқада керак бўлса бузасизлар тарбиясини!

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
838 views14:41
Ochish/sharhlash
2021-10-21 12:47:06
Бу эса колхозимизнинг бўлажак Ахад Қаюмлари томонидан "Kolxoz Pictures" ҳамда "Sharmanda Works" кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олган, янги "Тўғирланмаган келин ёҳуд Энди молларни ким соғади" номли ўткир сюжетли блокбастери трейлери.

Буни агар Стивен Спилберг кўриппоса, кинокамерасини қўлтиқлаб, бош олиб чўл-у биёбонларга гиёҳ тергани чиқиб кетса керак...

Кристофер Нолан эса, буни кўргандан сўнг режиссёрликни ташлаб, кредитга 40та қўй олиб, қир-адрга чиқиб кетиши аниқ...

Очиғи, менга бош қаҳрамон йигитни келгуси тақдири қизиқ. Давоми нимоўларкин? Бола пақир ҳиёнатни кўтаролмай 3 кун мактабга бормаса керак. Ё адабиётдан уйга вазифани қимеқўярмикин...?!

Хуллас, нимоўгандаям келаси йилги Оскар мукофотининг "Йилнинг энг яхши каромшўрваси" номинацияси уже банд, анаққиса...

@RaisBuva
753 views09:47
Ochish/sharhlash
2021-10-10 07:58:05
No comment
672 views04:58
Ochish/sharhlash
2021-10-09 21:08:22
Bu - O'zbekiston
622 views18:08
Ochish/sharhlash