Get Mystery Box with random crypto!

#Ижтимоий_одоблар ЖУМА ОДОБЛАРИ 1. Жумага тайёрланиш олдинда | Ziyo.uz | "Ziyo" media markazining rasmiy kanali

#Ижтимоий_одоблар

ЖУМА ОДОБЛАРИ

1. Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

2. Жума куни ният билан ғусл қилинади.

3. Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

4. Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

5. Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.

6. Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича, маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

7. Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

8. Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

9. Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

10. Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

11. Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

12. Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.

13. Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

14. Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

15. Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

16. Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

17. Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

"Ижтимоий одоблар" китобидан

https://t.me/ZiyoUz