Get Mystery Box with random crypto!

​ Декабрь ойи ва янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун | Ўқитувчилар учун

Декабрь ойи ва янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бугун, 1 декабрь қиш фаслининг биринчи куни ва 2021 йилнинг охирги ойи, янги, 2022 йил ҳам яқинлашиб қолди.

Ишларингизни олдиндан режалаштириб олишингиз учун декабрь ойи ва янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча учун дам олишларини эслатиб ўтмоқчимиз:

4 декабрь - шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

5 декабрь - якшанба (барча учун дам олиш куни);

8 декабрь - чоршанба (конституция куни, барча учун дам олиш куни);

11 декабрь - шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

12 декабрь - якшанба (барча учун дам олиш куни);

18 декабрь - шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

19 декабрь - якшанба (барча учун дам олиш куни);

25 декабрь - шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

26 декабрь - якшанба (барча учун дам олиш куни);

31 декабрь - жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);

1 январь - шанба (янги йил байрами, барча учун дам олиш куни);

2 январь - якшанба (барча учун дам олиш куни);

Демак, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар декабрь ойи ва янги йил байрамида 12 кун, 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар эса 8 кун дам олишади.

Мактаблар учун:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ қишки таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

Демак, 27 декабрь (душанба) куни 2-чоракнинг охирги дарс куни ҳисобланади. 2022 йилнинг 11 январь (сешанба) кунидан 3-чоракнинг 1-дарслари бошланади.


@Ziyolilarga
«Ўқитувчилар учун» каналига уланиш учун
https://t.me/joinchat/AAAAAENhA0SRqumni4afUw