Get Mystery Box with random crypto!

1-курсга кирганлар тўлов-шартномаларни, ўқишга кира олмаганлар | ZIYOKOR

1-курсга кирганлар тўлов-шартномаларни, ўқишга кира олмаганлар эса супер-контракт шартномасини онлайн олишлари мумкин

Биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб (5 сенятбрь) тўлов-шартномаларни электрон шаклда онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг kontrakt.edu.uz платформасидан шартномани юклаб олиш керак.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома (супер-контракт) асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали 5 сентябрдан бошлаб онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштириш имконияти берилади.


@ziyokoredu_uz