Get Mystery Box with random crypto!

#Педагоглар_аттестацияси Аттестацияда иштирок этиш учун рў | ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали)

#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:

иштирок этиш мажбурий;
йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин!

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Навбатдан ташқари аттестацияда:

иштирок этиш ихтиёрий;
йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
салбий қарорлар қабул қилинмайди.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқнома



Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi