Get Mystery Box with random crypto!

ZIRVAK

Telegram kanalining logotibi zirvak — ZIRVAK Z
Telegram kanalining logotibi zirvak — ZIRVAK
Kanal manzili: @zirvak
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45
Kanalning ta’rifi

Ҳар куни 100 дан ортиқ манбадан саралаб бир каналда жамланган янгиликлар.
Ҳамма янгиликлар битта каналда.
Мулоқот учун манзил: @ofis222

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2020-11-12 11:58:09 Энди мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун ҳам жарима қўлланади

ЎзАнинг
хабар беришича, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.
83 viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2020-11-12 11:51:49
Қамчиқ довонида қиш манзараси

Бугун 12 ноябрь куни Қамчиқ довонига ҳақиқий қиш кириб келди. Тоғлар айни пайтда оппоқ қорга бурканган.

Довондан ҳаракатланиб ўтувчи барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраймиз.
90 views08:51
Ochish/sharhlash
2020-11-12 08:00:36 Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, республиканинг бир қатор вилоятларида 13—16 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 ноябрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 15-16 ноябрда кечаси 2-7 даража совуққача, чўл ҳудудларда 8-11 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 13-14 ноябрда 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда 1-6 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 14 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 13 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда 1-6 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуққача пасаяди.
45 views05:00
Ochish/sharhlash
2020-11-12 08:00:26
Эшак маданий ҳайвон эмас
45 views05:00
Ochish/sharhlash
2020-11-11 15:58:28 «Ўзгидромет» Қамчиқ довонида қор ёғиши ва туман тушишидан огоҳлантирди
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилишини маълум қилди.

Унга кўра, 12–13 ноябрда А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Шунингдек, довонда туман тушиб, кўринувчалик 50-100 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18–22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
41 views12:58
Ochish/sharhlash
2020-11-11 08:00:24
Ручкани оғизга солишни ёқтирадиганлар диққатига. Эҳтиёт бўлинг!
44 views05:00
Ochish/sharhlash
2020-11-10 09:55:09
Рақсниям боплади
47 views06:55
Ochish/sharhlash
2020-11-07 17:05:00 Катта бўлсам, машинамга 01 777 CHMO рақамини оламан.
- Нимага айнан "CHMO"?
- Битта рақамга миллионлаб пул сарфлашим учун камида ЧМО бўлишим керак!

ЧМО болакай хаёлларидан
103 views14:05
Ochish/sharhlash