Get Mystery Box with random crypto!

​НАМОЗ 1. Одамларнинг Холиқ билан алоқаси энг яхши бўлгани х | Zikr ahlidan so'rang

​НАМОЗ

1. Одамларнинг Холиқ билан алоқаси энг яхши бўлгани халқ билан алоқаси энг яхши бўлганидир.

‎إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ

"Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур". (Анкабут: 45)

2. Намоз тоат-ибодатларнинг онаси, маст қилувчи ичимлик эса гуноҳ-маъсиятларнинг онасидир. Аллоҳ таоло намоз ҳақида:

‎إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ

"Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур", (Анкабут: 45), деди. Маст қилувчи ичимлик ҳақида эса:

‎إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ

"Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!" (Моида: 91), деди.

3. Намози кўпроқ бўлган одам шаҳватини қаттиқроқ жиловлайдиган одамдир. Зеро, шаҳват намозлар зое қилингандагина ғолиб келади.

‎۞ فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ

"Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар". (Марям: 59)

4. Намоз ва Аллоҳнинг зикри одамларнинг гапларидан юрак сиқилиб, ғамга ботган пайтда дилга кенглик ва роҳат бағишлайди.

‎وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّكَ يَضِيقُ صَدْرُكَ بِمَا يَقُولُونَ فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَكُن مِّنَ السَّاجِدِين

"Шак-шубҳасиз, Биз улар (сизни масхара қилиб) айтаётган сўзлардан дилингиз сиқилишини билурмиз. Бас, сиз Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни «шерик»лардан) покланг ва сажда қилувчилардан бўлинг (шунда Аллоҳ дилингиздаги ғам-аламни кетказур!)". (Ҳижр: 97-98)

5. Намозни ўз вақтида адо қилиш инсонни динда собит-мустаҳкам бўлиши ҳамда одамларнинг гап-сўзлари ва озор-азиятларига нисбатан сабр-тоқатли бўлишида ёрдам берадиган энг улуғ омиллардандир.

‎فَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا

"Бас (эй Муҳаммад), улар айтаётган сўзларга сабр-тоқат қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан У зотни покланг – намоз ўқинг!". (Тоҳа: 130)

6. Намоз кишини сабрга ўргатади. Ушбу иккиси (намоз ва сабр) билан нусрат-ғалаба амалга ошади.

اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ

"Сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар!" (Бақара: 153)

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا

"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намозни адо қилишда) сабрли бўлинг!" (Тоҳа: 132)

7. Намозни ўз вақтида адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш ризқ ва мадад келиши сабабларидандир.

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ

"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намозни адо қилишда) сабрли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир". (Тоҳа: 132)

Шайх Абдулазиз Тарифий

Абу Довуд таржимаси


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб каналига обуна бўлинг!
https://t.me/Zikr_AhlidanSorang