Get Mystery Box with random crypto!

МЕВА ШАРБАТЛАРИ НИМАЛАРГА ФОЙДА? ОЛМА шарабти Витаминларга | Zaytun Med Tib

МЕВА ШАРБАТЛАРИ НИМАЛАРГА ФОЙДА?

ОЛМА шарабти
Витаминларга тўла “қопча”, холестеринни камайтиради, тана вазнини меъёрлаштиради. Яна таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд.

ШАФТОЛИ шарбати
Танадаги ортиқча суюқликни ва токсинларни ҳайдайди, юракни бақувват қилади. Танага роҳат бағишлайди.

ТАРВУЗ шарбати
Буйракларни ювади, шишларни йўқотади, томирларни мустаҳкамлайди, тетиклаштиради.

ҚОВУН шарбати
Антидепрессант, буйрак ва ўт қопидаги тошларни туширади, гемоглобинни кўтаради. Лекин бошқа маҳсулотлар билан аралаштирмаслик керак.

УЗУМ шарбати
Жигарга мадад бўлади, ўпкани тозалайди, шамоллашдан ҳимоялайди. Камқонликда, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.

НОК шарбати
Иммунитетни кўтаради, депрессияга қарши, юрак-қон томир тизимига қувват бўлади.

АПЕЛСИН шарбати
«С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганда ичинг. Кайфиятни яхшигина кўтаради ҳам.

ЛИМОН шарбати
Танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди. Иммунитетни мустаҳкамлаб, асабий зўриқишни камайтиради.

@ZaytunMedTib