Get Mystery Box with random crypto!

Муробитлар олтин динори ҳақида эшитганмисиз? Ушбу соф олтин | Zarvaraq

Муробитлар олтин динори ҳақида эшитганмисиз?

Ушбу соф олтин динорлар тарихдаги энг кучли қийматдаги олтин тангалар ҳисобланиб, Муробитлар давлати томонидан зарб қилинган. Ушбу тангалар билан Андалусия, Шимолий Африка ва Ўрта ер денгизи юртларида тижорат савдоларида муомала қилинган. Шунингдек, Миср ва Шомда олди-берди ва савдода ишлатилган.

Европа тилларида у “моравида” дея юритилиб, ишончли ва кучли валюта сифатида муомалада юрган. Айниқса, ушбу динорлар ундаги соф олтин таркибининг ўта аниқлиги билан ҳам машҳур бўлган.

Олтин динорлар бутун Франция, Италия ва Швейцария бўйлаб топилган. Шунингдек, кўплаб муробитлар давлати тилла тангалари Андалусиянинг уйлари, ерлари ва боғларида кўмилган ҳолда топилган. Балки ўша даврда яшаган мусулмонлар христианлар қўлига тушиб қолишдан хавотирда яшириб қўйишгандир.

Қироллар Фердинанд ва Изабелла Христофор Колумбнинг денгиз саёҳатини айнан бир миллион бир юз қирқ минг “моравида” (Муробитлар олтин тангаси) билан молиялаштирганлар. У саёҳатида Севил кўрфазидан сузиб чиқиб, ўзининг учта кемаси билан Атлантика океани орқали икки Америка қитъалари қирғоқларига етган.

Изоҳ: Муробитлар давлатининг испанча номланиши — Almoravides бўлиб — ҳозирги Жазоир, Марокаш, Испания ва Португалия ҳудудларида 11- аср (1040-1147 йиллар) да мавжуд бўлган. Унга Абдуллоҳ ибн Ёсин Ғузулий асос солган, энг охирида эса, ҳукмдор Исҳоқ ибн Али бошқарган давлатдир.

Доктор Жиҳод Турбоний

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари