Get Mystery Box with random crypto!

ДАДАЖОН Бугун шунчалар ҳам соғиндим сизни, Йиғладим, расминги | ZARUR MASLAHATLAR

ДАДАЖОН

Бугун шунчалар ҳам соғиндим сизни,
Йиғладим, расмингиз махкам қучоқлаб.
Кечиринг дадажон, сиз қизингизни,
Бир байт ёзолмадим, сизга бағишлаб.

Сиз дея шеър ёзмас қўллар не керак
Керакмас, номингиз битилмаган байт.
Соғинчдан минг битта бўлинган юрак,
Сиз чун байт битолмай турибман шу пайт.

Бардоши тоғлардек виқорли отам,
Соғинч кўзларимдан оқяпти селдек.
Қиролсиз саройлар тутмоқда мотам,
Умрим ҳам ўтяпти шамолдек, елдек.

Бугун роса кўргим, келдику сизни,
Ўқиб бергим келди сизга шеърларим,
Меҳрингизни қўшиб эркалаб бизни,
Бир бор десайдингиз, Она қизларим.

"Ана бу бошқа гап" деган сўзингиз,
Қулоғим остида жаранглар ҳамон,
Яна бир кўрсайдим нурли юзингиз
Соғинчдан юрагим ёнмоқда ёмон.

Дада, дадажоним соғиндим сизни
Ҳар тун тушларимда йўқланг эркаланг.
Силаб қўлингизда нам тортган кўзни,
Тонгача бошимдан кетманг аллаланг.

Ёрқин хотирангиз ўчмайди абад,
Куч олиб яшайман ҳар сўзингиздан.
Аллоҳим жаннатни этсин иноят,
Мехрингиз соғинган ой қизингиздан.

Санобар Тилакова


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар