Get Mystery Box with random crypto!

СИНГИЛЛАРДАН ХАБАР ОЛИНГ ЖУМА КУНИ Номоз ўқиб савоб олиб қайт | ZARUR MASLAHATLAR

СИНГИЛЛАРДАН ХАБАР ОЛИНГ ЖУМА КУНИ

Номоз ўқиб савоб олиб қайтаётиб
Нонвойхонанинг олдидан ўтаётиб
Икки дона нон кўтариб савоб учун
Сингиллардан хабар олинг жума куни!

Тунни тонга улаб сизни дуо қилар,
Дунёдаги гўзал бахтни сизга тилар,
Улар сўранг жонини хам кулиб берар?
Сингиллардан хабар олинг жума куни.

Онангизни хидлари бор ифорида,
Отангизни мехри бордур юрагида,
Синглингизга яраб туринг керагида,
Сингиллардан хабар олинг жума куни.

Сиз тенгсизсиз мехрлисиз қадрлисиз,
Синлингиз-у опангизни суянчисиз,
Кулиб турган кўзларини кўрмоқ учун
Жигарлардан хабар олинг жума куни.

Топган рисқу насибангиз ҳалол бўлсин
Дуолари гўзал синглиз бахтга тўлсин
Фирдавс Жаннат эшигидан кирмоқ учун
Сингиллардан хабар олинг жума куни!


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар